“Милан” топ даражадаги ҳужумчи билан шартнома имзолашга яқин турибди

Италиянинг “Милан” клуби ўз сафига “Ювентус” форварди Гонсало Игуаинни қўшиб олишга жуда яқин турибди. Бу ҳақда TransfersLlVE нашри хабар бермоқда.

Унга кўра 30 ёшли футболчининг трансфери “россонерилар”га тахминан 55-60 млн еврога тушади. Бу борада ҳар иккала жамоанинг келишуви расман янги ҳафтада эълон қилиниши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Игуаинни 60 млн еврога сотишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!