"Милан"нинг "дайди" ўғли Хитойдан қайтмоқда
Хитойнинг "Тяньцзинь Цюаньцзянь" клуби хужумчиси Алешадро Пато фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, "Милан" "Лос-Анжелес Гэлакси" клуби аъзоси Златан Ибрагимовичнинг ўрнига альтернатив вариант сифатида 29 ёшли Патони кўриб чиқмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Алешандро 2007-2013 йилларда "россоньерлар" сафида тўп тепган. Хозирда, хужумчи жамоа спорт директори Леонарда ҳамда бош мураббий Женнаро Гаттузо билан яхши муносабатларда.
Айтиб ўтиш жоизки, ушбу кўчиб ўтиш борасида музокаралар бошланмаган, бироқ клуб футболчининг фаолиятини кузатиб бормоқда.
Трансфер амалга ошиш учун фақатгина битта тўсиқ бор, бу Патонинг Хитойдаги бир йилда 9 миллион евро маош олиши, "Милан" бундай маошни хужумчига таклиф қилолмайди.
Фикрлар