Миллатлар лигаси. Бельгия бугун Швейцария қаршилигини синдира оладими?

CHERY AUTO

Бугун УЕФА Миллатлар лигасида навбатдаги тур учрашувлари давом эттирилади. Жумладан, Бельгия ўз майдонида Швейцарияни қабул қилади.

Tecno

Учрашув ҳақида қизиқарли фактлар:

Бельгия сўнгги 11та ўйиндан 10тасида ғалаба қозонган.

Швейцария сўнгги бор Бельгияни 1983 йил (3:1) мағлубиятга учратган.

Бельгия сўнгги 16 ўйиндан 10тасида ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қола олган.

Ҳар иккала жамоа ҳам УЕФА Миллатлар лигасининг илк турида йирик ҳимобда ғалаба қозонишган.

Бельгия – Швейцария

Стадион: "Қирол Бодуэна" (Брюссель, Бельгия)

Бошланиш вақти: 23:45

Бош ҳакам: Антонио Мигель Матеу Лаос (Испания)

Тахминий таркиблар:

Бельгия: Куртуа – Менье, Алдервейрелд, Компани, Вермален, Тилеманс, Витсель, Карраско, Азар, Мертенс, Лукаку.

Швейцария: Зоммер – Ланг, Аканджи, Шер, Родригес, Закариа, Джака, Клозе, Шакири, Цубер, Сеферович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!