Миллатлар лигаси. Бугун Туркия қора анаънасига чек қўя оладими ёки Россиянинг ғалабали серияси давом этадими?
Хабарингиз бор шу кунларда Европада УЕФА Миллатлар лигасининг навбатдаги тур учрашувлари бўлиб ўтди. Ҳусусан, бугун Россия терма жамоаси ўз майдонида Туркияга қарши баҳс юритади.
Учрашувга оид қизиқарли фактлар:
- Россия ва Туркия тарихда ўзаро фақат 5 марта тўқнаш келишган. Ушбу баҳсларнинг 3тасида русларнинг қўли баланд келган бўлса, қолган 2та ўйин дуранг билан якунланган.
- Россия терма жамоаси қаторасига 5та ўйиндан буён асосий бўлимларда мағлуб бўлмаяпти.
- Туркия терма жамоаси 2018 йилда бор йўғи 1та ўйинда мағлуб бўлган. Шунингдек 3та ғалаба ҳамда 4та дуранг қайд этган.
- Россия терма жамоаси сўнгги 10та ўйиндан бор йўғи 2тасида мағлуб бўлган ҳолос.
Россия – Туркия
Стадион: "Фишт" (Сочи, Россия)
Бошланиш вақти: 21:00
Бош ҳакам: Павел Рачковски (Польша)
Тахминий таркиблар:
Россия: Гилерме – Фернандес, Жикия, Нойштедтер, Рауш, Зобнин, Газинский, Кузяев, Черишев, Головин, Дзюба.
Туркия: Болат – Озбайракли, Сеюнджю, Азиз, Байрам, Озьякуп, Чалханоглу, Йокушлу, Текдемир, Тосун, Ундер.
Фикрлар