Миллатлар лигаси. Симич 90 дақиқа ўйнаган учрашувда Черногория Сербияга енгилди

Белграддаги "Райко Митич" стадионида кечган беллашувда мезбонлар 2:1 ҳисобида зафар қучишди. 30-дақиқада Адам Ляич ҳисобни очди. Орадан икки дақиқа ўтгач Александр Митрович ҳисобни ишончли кўринишга келтирди.

70-дақиқада Стефан Мугоша ҳисобни қисқартирди. "Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симич учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнаб, ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!