Миллатлар лигаси. Симич 90 дақиқа ўйнаган учрашувда Черногория йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди

"Пахтакор" ҳимоячиси Марко Симич тўп тепадиган Черногория терма жамоаси сафарда Литва билан куч синашди. Хабарингиз бор, мазкур терма жамоа сафида "Сўғдиёна" ярим ҳимоячиси Дарвидас Сернас тўп суради.

Вильнюс шаҳридаги "LFF — Ветра" стадионида кечган беллашув меҳмонларнинг 4:1  ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

Симич учрашувни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ  90 дақиқа ўйнади. Сернас эса захирада қолди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!