"Миллий спорт мукофоти-2018" тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Бугун пойтахтимизда "Миллий спорт мукофоти-2018" тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу тадбир "Ўзбекистон Халқаро анжуманлар саройи"да ўтказилди.
Қуйида ушбу мукофотга сазовор бўлганлар билан танишиб олишингиз мумкин:
"Энг яхши спорт жамоаси" - Футбол бўйича U-23 терма жамоаси. Футболчиларимиз январь ойида Хитойда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлгандилар.
"Йилнинг энг яхши инновацион ва интеллектуал фаол федерацияси" - Ўзбекистон шахмат федерацияси.
"Йилнинг энг фаол федерацияси" - Ўзбекистон кураш федерацияси.
"Ҳудудларда спортни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" - Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов тақдирланди.
"Энг яхши спорт ҳомийси" соврини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Очилбой Раматовга топширилди. Совринни унинг ёрдамчиси қабул қилиб олди.
"Халқаро майдонларда ўзбек спортини тарғиб қилгани учун" - жаҳон гимнастикаси афсонаси, Оксана Чусовитина тақдирланди.
"Энг фаол спорт тарғиботчиси" йўналишида МОҚ Матбуот ва медиа департаменти директори Зафар Имомхўжаев тақдирланди.
"Йилнинг энг яхши паралимпиячиси" - Пауэрлифтинг бўйича Параосиё ўйинлари чемпиони Рўза Қўзиева.
"Йилнинг энг яхши спорт журналисти" - Марина Якубова.
"Спорт соҳасини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун" - "ЎзРепорт" телеканали директори Равшан Жўраев тақдирланди.
"Энг яхши ижтимоий лойиҳаси" - йўналишида "Спорт" телеканали директори Зоҳид Каримов ғолиб.
"Йил кашфиёти" йўналишида оғир атлетикачи, жаҳон чемпионати ғолиби Акбар Жўраев ғалаба қозонди.
"Йилнинг ёш ва истиқболли спортчиси" йўналишида ўсмирлар Олимпиадаси ғолиби, Осиё ва жаҳон чемпиони Абдумалик Халаков тенгсиз бўлди.
"Йилнинг энг яхши мураббийи" - бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбонов ушбу йўналишда ғалаба қозонди.
"Йилнинг энг яхши аёл спортчиси" йўналишида Осиё ўйинларининг уч карра чемпиони, Осиё ўйинлари рекордчиси, енгил атлетикачи Светлана Радзивил ғолиб бўлди.
"Йилнинг энг яхши эркак спортчиси" сифатида Бекзод Абдураҳмонов тан олинди. Спортчи айни пайтда хорижий йиғинда бўлгани сабабли совринни МОҚ раҳбари Умид Аҳмаджонов қўлидан Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев қабул қилиб олди.
Фикрлар