Миньоле: ЖЧ–2018 да логистика ЖЧ–2014 ва Евро–2016 дан яхшироқ ташкиллаштирилган

Бельгия терма жамоаси дарвозабони Симон Миньоле Россияда давом этаётган ЖЧ–2018 турниридаги ташкилий масалалар ҳақида фикр билдирди.

“Барча ташкилий масалалар ажойиб. Айниқса логистика яхши ташкиллаштирилган. Россияда логистика ЖЧ–2014 (Бразилия) ва Евро–2016 (Франция) мусобақаларидан яхшироқ ташкиллаштирилган.

Россияда ўйин майдонларига етиб бориш анча осон. Рейслар керчиктирилмади, кўп кутиш керак эмас. Ўзимизни доим хавфсиз ҳис қилдик. Полиция ва қўриқчилар ҳар доим ўз ишини бажармоқда”, – деди Миньоле “Известия” газатесига.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!