"Монако" Лондон клубидан футболчи сотиб олмоқчи

Лондоннинг "Кристал Пэлас" клуби вингери Вильфрид Заа "Монако"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.

London News нашри тарқатган хабарга кўра монаколиклар вакиллари 25 ёшли кот-д’ивуарлик футболчи иштирокидаги сўнгги ўйинларни бевосита стадиондан туриб кузатиб боришган. Маълумотларга қараганда ушбу келишув қишки трансферлар чоғидаёқ амалга оширилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Заанинг "Кристал Пэлас" билан амалдаги шартномаси 2023 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!