"Монако" бугун Жардимни истеъфога чиқаради
"Монако" клуби бош мураббийи Леонарду Жардим бугун истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда Get French Football News нашри хабар бермоқда.
Юқоридаги манбаага кўра клуб раҳбарияти мавсум бошидан буён қониқарсиз натижалар қайд этиб келаётган мутахассисни ўз лавозимидан озод этишга қарор қилган.
Маълумот учун, “Монако” Франция чемпионатининг сўнгги 3та баҳсида кетма-кет мағлубиятга учради. Жамоа айни дамда мусобақа жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Монако” вакиллари айни дамда Бельгия терма жамоас бош мураббийи Роберто Мартинесга ассистентлик қилаётган франциялик мутахассис Тьерри Анри билан музокаралар ўтказишаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар