“Монако” бугун Жардимни истеъфога чиқариши кутилмоқда
“Монако” футбол клуби яқин вақт ичида жамоадаги кадрлаш ўзгариши борасида пресс-релиз чиқаради. Бу ҳақда Get French Football News хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, клуб бош мураббийи Леонарду Жардим ўз лавозимидан озод этилади. Португалиялик мутахассис монегаскларни 2014 йилдан буён борқариб келаётган эди.
“Монако” клубини бошқариш учун асосий номзодлар сифатида франциялик мутахассис Тьери Анри ва италиялик Клаудио Раньери кўрсатилган.
Франция чемпионати 9-туридан кейин “Монако” атиги 6 очко билан турнир жадвалининг 18-поғонасида бормоқда. Мазкур натижа 1973 йилдан буён энг ёмони сифатида қайд этилди.
Фикрлар