"Монако" футболчиси 5та ўйинга четлатилди
"Монако" клуби ҳимоячиси Андреа Ражи спортчиларга ҳос бўлмаган ҳаракатларни амалга оширгани учун жиддий жазога тортилди.
Унга кўра 34 ёшли италиялик футболчи "Ренн"га қарши баҳсда рақиб футболчиси Клеман Греньенинг қулоғида атайин зарба бергани учун 5та ўйинга дисквалификация қилинди.
Шу тариқа Ражи чемпионатнинг "Страсбур", "Дижон", "Реймс", ПСЖ ва "Кан"га қарши ўйинларини ўтказиб юборади.
Фикрлар