"Монако" ҳужумчиси Италия терма жамоаси сафида жароҳат олди

"Монако" форварди Пьетро Пеллегри Италия терма жамоасининг бўлажак ўртоқлик ўйинларида иштирок этмайди.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра17 ёшли футболчи жароҳат сабаб "Скуадро Адзурро" қароргоҳини тарк этишга мажбур бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси УЕФА Миллатлар лигаси мусобақаси доирасида дастлаб 7 сентябрь куни Польшага, орадан 3 кун ўтиб эса Португалияга қарши ўйин ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!