"Монако" португалиялик футболчиси билан шартномани узайтирди

"Монако" клуби ўзининг португалиялик ярим ҳимоячиси Рони Лопеш билан амалдаги шартномани узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Янги келишувга кўра 22 ёшли португалиялик футболчи 2022 йилга қадар монаколиклар ихтиёрида бўлади. Эслатиб ўтиш керакки Лопешнинг аввалги шартномаси 2020 йилга қадар тузилган эди.

Маълумот учун, Рони Лопеш “Монако” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 57та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 18та гол ҳамда 12та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер баҳоси эса 28 млн евро.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!