"Монако" устози Головин ва Фалькаони ПСЖга қарши Суперкубок қайдномасига киритмади
“Монако” клуби мураббийлар штаби 4 август куни ПСЖга қарши бўлиб ўтадиган Франция Суперкубогида иштирок этувчи футболчилар рўйхатини эълон қилди.
Унга кўра Хитойда бўлиб ўтадиган баҳсда қуйидаги футболчилар майдонга тушишлари мумкин:
Дарвозабонлар: Диего Бенальо, Сейду Си, Альваро.
Ҳимоячилар: Антонио Баррека, Камиль Глик, Джемерсон, Ронаэль Пьер-Габриэль, Андреа Раджи, Жюльен Серрано.
Ярим ҳимоячилар: Жан-Эд Ахолу, Самуэль Грансир, Хорди Мбула, Роберт Наварро, Кевин Н'Дорам, Жудилсон Пеле, Маркуш Лопеш, Юри Тилеманс.
Ҳужумчилар: Бальде Кейта, Софиан Диоп, Виллем Геббельс, Стефан Йоветич, Мусса Силла.
Таъкидлаш керакки, Леонарду Жардим ушбу учрашув қайдномасига жамоа етакчиси Радамель Фалькао ҳамда яқиндагина сафга қўшилган россиялик хавбек Александр Головинларни киритмади.
Фикрлар