“Монако” хавбеки А Серияга йўл олди

“Монако” клуби ярим ҳимоячиси фаолиятини Суалио Мейте Туриннинг “Торино” клубида давом эттирадиган бўлди.

Бироқ, ҳозирча 24 ёшли футболчининг А Серия жамоаси билан имзолаган шартномаси бандлари ошкор этилмаяпти.

Эслатиб ўтиш лозимки, Мейте “Монако” сафига бундан бир йил муқаддам келиб қўшилган эди. Бироқ, у ўтган давр мобайнида жамоага мослашиб кета олмади ва монаколиклар уни мавсумнинг иккинчи ярмида “Бордо”га ижарага бериб юборишди. Футболчи у ерда жами 18та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!