"Монако" яна Раньерини жамоага қайтариши мумкин
"Монако" клуби раҳбарияти жамоа бош мураббийлигига италиялик машҳур мутахассис Клаудио Раньерини таклиф қилмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports нашри хабар бермоқда.
Унга кўра агар монаколиклар ушбу лавозим учун асосий даъвогар сифатида эътироф этилаётган Тьерри Анри билан келиша олишмаса, у ҳолда айнан 66 ёшли италиялик мураббийга юзланишади.
Маълумот учун, Леонарду Жардим бошчилигидаги “Монако” айни дамда Франция чемпионатида 18-поғонани эгаллаб турибди.
Эслатиб ўтамиз, Раньери учун “Монако” бегона эмас. Боиси, у 2012-2014 йилларда ушбу жамоада фаолият олиб борган.
Фикрлар