"Монако"дан истеъфога чиқарилган Жардимга АПЛ клубидан қизиқишлар пайдо бўла бошлади

Яқиндагина "Монако" бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилган мутахассис Леонарду Жардим тез орада ўзининг янги иш жойига эга бўлиши мумкин.

Todomercadoweb нашри тарқатган хабарга кўра 44 ёшли португалиялик мутахассиснинг хизматларига "Саутгемптон" клубидан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган.

Гап шундаки айни дамда 5 очко билан АПЛда 16-ўринни эгаллаб турган жамоа раҳбарияти амалдаги бош мураббий Марк Хьюзни ўз лавозимидан озод этиб, ўрнига айнан Жардимни олиб келмоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!