Мората: Азарни тўхтатиш - дунёдаги энг мушкул вазифалардан бири

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Альваро Мората жамоадоши Эден Азарнинг ўйини ҳақида гапириб ўтди.

“Азар – дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Шу боис, уни тўхтатиб қолиш ҳам дунёдаги энг қийин ишлардан бири, агар энг қийин бўлмаса албатта. У сайёрамизнинг энг кучли уч футболчиси қаторига киради ва унинг бизга қарши эмас, балки биз билан “Челси”да ўйнаётгани қувонарли. Умид қиламизки Эден жамоада яна узоқ вақт қолади”, - дейди испаниялик форвард.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум “аристократлар” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 8та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!