Мората: Умид қиламанки бугун Роналдунинг куни бўлмайди
Мадриднинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Альваро Мората бугун бўлиб ўтадиган "Ювентус"га қарши баҳс олдидан собиқ жамоадоши Криштиану Роналду ҳақида гапириб ўтди.
“Менда ҳеч қачон Криштиану билан муаммолар бўлмаган. У ҳар доим ғалаба қозонишни хоҳлайди. Роналду жуда рақобатбардош. Умид қиламанки бугун унинг куни бўлмайди”, - дейди испаниялик футболчи.
Эслатиб ўтамиз, "Атлетико" - "Ювентус" учрашуви бугун Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.
Фикрлар