Мората роппа-роса бир йилдан сўнг АПЛда қаторасига 2та ўйинда гол уришга эришди
Лондоннинг “Челси” клуби форвади Альваро Мората айни дамда АПЛнинг 11-тури доирасида бўлиб ўтаётган “Кристал Пэлас”га (3:1, иккинчи бўлим) қарши баҳсда дубль қайд этди.
Эътиборлиси, 26 ёшли испаниялик футболчи ўтган тур ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришганди. Қизиғи, Мората сўнгги бор АПЛнинг кетма-кет 2та ўйинида роппа роса бир йил муқаддам гол уришга муваффақ бўлган эди.
Бундан ташқари у шунингдек премьер-лигадаги фаолияти давомида иккинчи марта бир ўйинда 2 ва ундан кўп гол уришга эришди. У бундан аввал ўтган йилнинг сентябрида “Сток Сити”га (4:0) қарши ўйинда хет-трик қайд этган эди.
Фикрлар