Мората янги мавсумни "Милан"да бошлашга яқин турибди

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Альваро Мората яқин вақтлар ичида “Милан” аъзосига айланади.

Хабарларга қараганда испаниялик футболчи “россонерилар” сафига ўтишга ўз розилигини билдирган. Маълумотларга кўра "Милан" бош директори Марко Фассоне ҳамда клубнинг спорт директори Массимилиано Мирабеллилар айни дамда ушбу трансфер юзасидан "Челси" билан музокаралар ўтказиш учун Лондонда бўлиб туришибди.

Эслатиб ўтиш лозимки, А Серия Мората учун бегона эмас. Боиси, у бундан аввал фаолияти давомида икки мавсум Туриннинг “Ювентус” клуби сафида тўп сурган ва 63та ўйинда иштирок этиб, ўз ҳисобига 22та гол ҳамда 13та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!