Моуриньо: Дембеле, Гризманн ва Мбаппе рақибни менсишмади

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЖЧ-2018 гуруҳ доирасида Франция Исландия (2:1) учрашуви ҳақида фикр билдирди.

- Франция терма жамоаси ярим ҳимоячиларининг учрашувдаги ҳаракатлари ҳақида нима дея оласиз?

- Корентен Толиссо, Поль Погба ва Н`Голо Канте прессингда ўзларини яхши кўрсата олишмади.

3 кун давомида кузатган ўйинларимдан шундай хулоса қилдимки, ҳар бир терма жамоанинг ярим ҳимоя чизиғи ажойиб тарзда ишлаб чиқилган. Францияликлар ўзларининг дарвозалари олдида ўйнашга ҳаракат қилишди, бунга сабаб ўз кучларини тежаш асосий мақсад қилиб қўйилгани.

Погбанинг голи ҳақида фикрингиз?

Менинг фикримча, бу автогол эди. Бироқ бу ҳеч қандай аҳамиятга эгамас, асосий натижага эришилди. Ўйлашимча, Франция терма жамоаси етакчилари Дембеле, Гризманн ва Мбаппе рақибни менсишмади.

Погбанинг ўйини ҳақида шуни айтаолманки, у учрашувда бин неча маротаба етакчиликни қўлга олмоқчи бўлди ва майдонда хужум чизиғида кўпроқ ҳаракат қилиб, натижага эришди, - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради RT нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!