Моуриньо Алексис Санчеснинг муаммолари ҳақида айтиб ўтди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ярим ҳимоячи Алексис Санчесинг муаммолари ҳақида ўз фикрини билдирди.
- Бугунги кунга келиб унинг асосий муаммоси жароҳатларидир. У жамоага "Челси"га қарши баҳсда ёрдам беришга бел боғлаганди, бироқ жисмонан тайёр эмаслигини тушунди.
Шу сабабдан ҳам "Ювентус"га қарши беллашувда ҳам у майдонга туша олмади. Ўйлашимча, у эртага ҳам МЮга ёрдам беролмаса керак.
Ўтган мавсум Санчес январь ойида жамоага келиб қўшилганди. Ҳар бир футболчи учун бундай қадам жуда оғир кечади. Шуни айтишим лозимки, жорий мавсум Алексис қўлидан келган ҳамма нарсани қилди, "Лестер"га қарши ажойиб ўйин кўрсатиб жароатланди. Тикланганидан сўнг яна жароҳатланди, - деди Моуриньо.
Фикрлар