Моуриньо: Бразилия термаси ҳимоя ҳақида ҳам ўйлаши керак

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ЖЧ-2018 гуруҳ босқичи Бразилия – Швейцария (1:1) учрашувидан сўнг бразилияликлар ҳужумчиси Габриэл Жезусдан кўра, Роберто Фирминонинг ажойиб спорт формасида эканлигини таъкидлади.

Португалиялик мутахассиснинг фикрича Бразилия устози ўйин услубини ўзгартириш борасида бир қарорга келиши керак.

Бразилия кейинги ўйинларда яхшироқ ўйнай олади, – дейди Моуриньо. – Тите тўғри қарорлар чиқара олади. Фирмино Жезусга қарагандан яхшироқ спорт формасида. Бразилияликлар ҳужумда яхши ҳаракат қилишди, аммо натижа ҳам ҳақида ўйлаш керак ва ҳимояни унутмаслик зарур.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!