Моуриньо: ЖЧ–2018 да симуляция туфайли футбол сифати йўқолмоқда

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Россияда давом этаётган ЖЧ–2018 турнирида футболчиларнинг тез-тез симуляция қилишларига ўз муносабатини билдирди.

“Футболчилар ижросидаги теарт ўйинларнинг салбий томонига айланди. Мен ҳамма учрашувлар ҳақида гапирмяпман. Неймар ва унинг хатти-ҳаракатларига жиддий эътибор қаратилмоқда. Агар у бир ўзи бўлса ҳам майли эди, ҳар бир жамоада симулянт топилади.

Бу эса ҳакамларга босим ўтказади. Ҳамма карточка, жарима зарбаси ва пенальти сўрайди. ЖЧ–2018 да симуляция туфайли футбол сифати йўқолмоқда ва бу миллионларб мухлислар кўз ўнгида содир бўлмоқда”, – деди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!