Моуриньо: Погба МЮда хурсанд ва мавсумга тайёр

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ярим ҳимоячиси Поль Погбанинг ҳолати ҳақида гапириб ўтди.

“Погба клуб қароргоҳига душанба куни етиб келган. Менинг фикримча у бу ерда хурсанд ва мавсумга тайёр.

У душанба куни ҳам, сешанба куни ҳам, чоршанба куни ҳам машғулотларда ажойиб қатнашди. Погба билан шахсан ўзим гаплашдим ва ундан ҳолати қандайлигини ҳақида сўрадим. Лингард, Феллайни ва Янглар билан ҳам гаплашдим. Агар улар тайёр бўлишса, “Лестер”га қарши илк турда 10, 20 ёки 30 дақиқа майдонда ҳаракат қилишлари мумкин”, - дейди португалиялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!