Моуриньо: Погбасиз ярим ҳимоямизда ёш болалар тўп тепишади

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо "Лестер"га қарши учрашувдан сўнг (2:1) ярим ҳимоячи Поль Погба ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Погба ажойиб ўйин кўрсатди. Мен у 60 дақиқа ўйнашига умид қилгандим, бироқ Поль 80 дақиқа юқори даражада ҳаракат қилди.

"Лестер"га қарши учрашувга асосий таркибга Погбани киритиш қарорини уни ўзи қабул қилди. Андер Эрреранинг жароҳати туфайли, мен Поль ҳамда Скотт Мактомини ўртасида танлаш ҳуқуқига эга эдим.

Агар Скоттни асосий таркибда туширганимда, МЮ ярим ҳимоясида икки бола ҳаракат қилар эди. Погба мухлислар ва жамоа учун ҳаракат қилди, - дея Моуриньонинг сўзларидан иқтибос келтиради Sky Sports нашри.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!