Моуриньо: Санчес ҳеч қачон менга кетаман демаган

“Манчестер Юнайтед” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо чилилик ҳужумчи Алексис Санчеснинг тез орада жамоадан кетмоқчи эканлиги ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдириб ўтди.

“У менга норози эканлиги ва жамоадан кетмоқчилиги ҳақида умуман гапирмаган. Алексис ҳам худди жамоа қандай ўйнаётган бўлса, шундай ўйнаяпти. У ҳар бир ўйинда ўз характери, индивидуал қобилиятини борича беради. У жамоага фойда келтиришни хоҳлайди. У ва жамоа бир-бирига мослашишга ҳаракат қилмоқда.

У зўр ўйин кўрсатиши мумкинми? Биз ҳар биримиз ўз ишимизни зўр уддалашга ҳаракат қиламиз. Мен зўр шуғуллантиришим мумкин, Алексис ҳам зўр ўйнаши мумкин ва қолган футболчилар ҳам зўр ўйин кўрсатишлари мумкин”, - дейди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Санчес МЮ сафига ўтган қишки трансферлар даврида "Арсенал"дан кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!