Моуриньо Санчесни жиддий огоҳлантирди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоа ҳужумчиси Алексис Санчесга шарт қўйди.
Sun Sport нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис 29 ёшли чилилик футболчига агар ўйинга бўлган муносабатини ўзгартирмаса, бу клубда бошқа майдонга тушмаслигини айтиб огоҳлантирган.
Маълумот учун, Санчес жорий мавсум МЮ сафида жами 5та ўйинда майдонга тушиб, бор йўғи 1та голга ассистентлик қилган ҳолос.
Фикрлар