Моуриньо ақлдан оздими? У сербиялик футболчи учун МЮнинг трансфер рекордини янгиламоқчи
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью жамоа марказини кучайтириш учун МЮнинг трансфер рекордини янгиламоқчи.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис "Лацио" хавбеки Сергей Милинкович-Савичнинг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Бунинг учун эса у жамоа раҳбариятидан римликлар талаб қилаётган 150 миллион еврони сўрамоқчи.
Таъкидлаш керакки, агар МЮ 150 миллионга сербиялик футболчини сотиб олса, у ҳолда бу клуб тарихидаги энг қиммат трансферга айланади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирча “Манчестер Юнайтед”нинг энг қиммат хариди Поль Погба бўлиб турибди. Манкуанликлар 2016 йил ушбу франциялик футболчи учун “Ювентус”га нақд 105 миллион евро тўлашган эди.
Фикрлар