Моуриньо қишда МЮга 3 нафар футболчи олиб келмоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо қишки трансферлар даврида жамоага 3 нафар янги футболчи сотиб олишни режалаштирмоқда.

Унга кўра португалиялик мутахассис давралар оралиғида "Лацио" хавбеки Сергей Милинкович-Савич ҳамда "Наполи" ҳимоячиси Фаузи Ғуломни "Олд Траффорд"га олиб келмоқчи.

Моуриньо шунингдек айни дамда АҚШнинг "Лос-Анжелес Гэлакси" клубида тўп сураётган жамоанинг собиқ орварди Златан Ибрагимовични яна МЮга қайтармоқчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!