«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи жума кунги интервьюсида футбол жамоаларини уйга қиёслади. Унинг жамоаси эса у кутган ўйинни намойиш қила олмаяпти. «Ливерпуль»га қарши бугунги ўйин олдидан Моуриньо қандай тайёргарлик кўрмоқда?

Жозе Моуриньо «қизил иблислар»даги фаолияти давомида икки ярим йилдан ошиқ вақт давомида шаҳардан ташқаридаги уйида истиқомат қилмоқда. Аммо унинг «виртуал уйи» барбод бўлишга яқин турибди.

«Футбол жамоаси уйга ўхшайди, аммо уй фақатгина жиҳоз сотиб олиш дегани эмас» – деди португалиялик мураббий «Энфильд»даги ўйин олдидан берган интервьюсида. «Сиз аввал уйингизда ишлашингиз керак, қачонки уй тайёр бўлганида жиҳозларни сотиб олишингиз мумкин. Энг яхши жиҳозга пул сарфласангиз, ажойиб уйда яшашга эришасиз» – деган «ўзгача» ўзига хос тарзда.

«Ливерпуль» 2018-йилда жамоани кучайтириш учун Виргиль Ван Дейк, Алиссон Бекер, Наби Кейта, Хердан Шакири ва Фабиньоларни олиб келган вақтда Моуриньонинг марказий ҳимояни кучайтириш бўйича таклифлари клуб раҳбарияти томонидан қониқтирилмади ва ишлар ҳозирда кўнгилдагидек кечмаяпти.

«Манчестер Юнайтед» Алексис Санчес, Поь Погба, Ромелу Лукаку, Антони Марсьяль ва Маркус Ржшфорд каби сифатли ҳужумкор футболчиларга эга бўлишига қарамай, унинг жамоаси Рождество арафасида ҳамон тартибли ҳаракат қила олганича йўқ.

Португалиялик мутахассис энг яхши футболчиларидан максимал тарзда фойда ололмаяпти ва 29 йилда биринчи бор «Ливерпуль»дан 16 очко ортда қолган ҳолда сафар уюштирмоқда.

Унинг клубни уйга ўхшатиши «Ливерпуль»га ҳам тегишли. Мерсисайдликлар кучли трансферларни амалга оширганига қарамай, ҳали бирорта соврин ютиб олганича йўқ. Улар Юрген Клопп қўли остида фақатгина чиройли ҳужумкор ўйин намойиш қилишмоқда.

Моунинг шогирдлари ҳафта ўртасида Чемпионлар Лигасининг сўнгги турида «Валенсия»га уютирган сафаридан 2-1 ҳисобидаги натижасига қарамай улар «H гуруҳи»да биринчиликни қўлга кирита олмаганидан кейин мураббий таркибидаги бирорта футболчига ишонмаслигини айтди.

«Ҳеч нарса мени ҳайрон қолдирмади. Мен бу ўйиндан бирор нима ўрганганим йўқ» – деди Испаниядаги ўйиндан кейин.

«Мен футболчиларимдан кўпроқ нарсани кутгандим, сиз мендан «улар нега ўйнамади», «улар нега асосий таркибдан бошламади» деб сўрайсиз.”

«Бу ўйнаш учун яхши ўйин эди. Ҳеч қандай босимсиз, ҳамма ўйнашни истайдиган мусобақада. Охирида мен қилишни истамаган тегишли ўзгартиришлар қилганимдан кейин жамоамнинг ўйини кучайди.»

Унинг гаплари у ҳеч кимга ишонмаслигини, «Месталья»даги ўйин ўзини кўрсатиш имконияти эканлигини англатади. Бироқ сўнгги турга сафар уюштирмаган Давид Де Хеа ва Неманья Матичлар бундан холи. Де Хеа ва Матичлардан ташқари яна уч футболчига дам беришни истаганди. Эшли Янг, Жессе Лингард ва Рэшфордларга Моуриньо дам беришни истаганди. Бироқ чоршанба куни улар барибир майдонга туширилди. Демак, қолганларга мураббийда ишонч йўқ.

Хуан Мата ҳам баъзан шундай футболчига айланади. Таянч ярим ҳимоясига қўшимча кучга эҳтиёж сезилганида Андер Эррера ҳам керакли. Ёки сўнгги 10 дақиқада ҳисобни ушлаб қолиш учун майдонга тушириладиган Маруан Феллайни.

Погба эса аллақачон Моуриньо учун «исталмаган шахс»га айланиб қолган. Санчес эса жароҳатидан кейин мунтазам ўйин амалиётига эга бўла олмаяпти.

Лукакунинг гол уриш қобилияти йўқолиб боргани сари у ҳам четда қолиб кетмоқда. Айтиш жоизки айнан у чоршанба кунги ўйин МЮ эҳтиёж сезган икки голга ҳисса қўшди.

Демак, Моуриньо ноқулай вазиятда турибди. Унинг таркиби кучли футболчиларга тўла бўлишига қарамай улардан максимал фойда олишнинг уддасидан чиқа олмаяпти. Эҳтимол, январда ҳам клуб раҳбарияти бирорта трансферга қўл урмас. Ёзда мураббий ҳимоя чизиғини энг ожиз нуқта деб атаганди. Муаммо афтидан қолган чизиқларда ҳам борга ўхшайди.

Агарда Моуриньонинг кузатувларида жон бўлса, ушбу таркибга бирорта футболчи олиб келиш мантиққа тўғри келмайди.

«Манчестер Юнайтед» сўнгги бир неча трансфер бозорларида “уйи”нинг олдинги қаторини мустаҳкамлаб олди. Бироқ орқа чизиқни тўсиб турадиган том етишмаяпти. Моуриньо бунинг йўлини қидириб топиши керак. Ана шундагина клуб хўжайинлари бошқа бирортасини жамоага олиб келиши керак.

Моуриньо ўз «уйи»да тартиб ўрнатиб олиши керак. Бу ишни тезроқ бажаришга мажбур. Акс ҳолда, унинг ўзи «уй»дан қувилиши мумкин.

 

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98