Моуриньо ёзда Бонуччини МЮга олиб келмоқчи бўлган, бироқ...

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо ортда қолган ёзги трансферлар даврида жамоага Леонардо Бонуччини олиб келишни истаган.

The Sun нашри тарқатган хабарга кўра португалиялик мутахассис 31 ёшли италиялик футболчи манкуанликлар ҳимоя чизиғини кучайтира олишига ишонган, бироқ ушбу трансфер раҳбариятга қимматлик қилган ва айнан шу боис улар бунга рози бўлишмаган.

Эслатиб ўтамиз, Бонуччи жорий ёзги трансферлар даврида "Милан"дан 35 миллион евро эвазига "Ювентус"га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!