Моуринью ЖЧ-2018 финалида фаворит кимлигини айтди
"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Жозе Моуринью бугун бўлиб ўтадиган Франция ҳамда Хорватия терма жамоалари ўртасидаги ЖЧ-2018 финал баҳси олдидан ким кўпрлқ фаворит эканлигини айтиб ўтди.
“Франция бу ўйинда фаворит. Лекин одатда Жаҳон ва Европа чемпионатлари финалларида фаворит бўлмайди дейишади. Финалда ўйнаш эмас, ғалаба қозониш керак. Майдонга ҳудди шундай кайфиятда чиқиш лозим. Ишонаманки, Хорватия ҳудди шу кайфиятда учрашувни ўтказишади. Бу ўйин тенг курашлар остида кечади деб ўйлайман”, - дейди португалиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Франция – Хорватия баҳси бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.
Фикрлар