Муҳаммад Салаҳ елкасидаги жароҳатдан тўлиқ фориғ бўлди
"Ливерпуль" устози Юрген Клопп жамоа ҳужумчиси Муҳаммад Салаҳнинг ҳозирги аҳволи ҳақида гапириб, унинг елкасидан олган жароҳати тўлиқ тузалганини маълум қилди. Мисрлик футболчи "Реал" билан кечган ЕЧЛ финалида ушбу жароҳатни олган эди.
- Салаҳ тўлиқ соғайди. Биз уни доим қўллаб-қувватлаймиз. Унда ҳаммаси жойида. Елкасидан олган жароҳат энди безовта қилмайди. Муаммо йўқ. Ҳозирда у ўйинларга тайёр бўлмаса, бир нечтасини ўтказиб юборади. У соғлиғи ва фаолиятига жиддий қарайдиган инсон, - дейди Клопп The Mirror нашрига.
Эслатиб ўтамиз, "Ливерпуль" бугун "International Champions Cup - 2018" турнири доирасида Дортмунднинг "Боруссия" жамоаси билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 23:00да старт олади.
Фикрлар