Мусса Ваге жаҳон чемпионатларида гол урган энг ёш африкалик футболчига айланди
Сенегал терма жамоаси ҳимоячиси Мусса Ваге бундан бироз аввал якунланган Японияга (2:2) қарши баҳсда ўз ҳисобига гол ёздириб қўйишга эришди.
Эътиборлиси, 19 ёшу 8 ойлик Ваге шу тариқа жаҳон чемпионатлари тарихида гол уришга муваффақ бўлган энг ёш африкалик футболчига айланди.
Маълумот учун, Ваге Бельгиянинг “Эйпен” клуби футболчиси ҳисобланади.
Фикрлар