Роналду 15 йил деганда тўхтади
Бироқ португалиялик футболчи 2009 йилдан бери илк бор календар йили давомида бирорта ҳам хет-трик расмийлаштира олмади.
Португалия терма жамоаси ва Саудия Арабистонининг “Ан-Наср” клуби 40 ёшли ҳужумчиси ва сардори Криштиану Роналду 2025 календар йилини клуб ва миллий терма жамоа сафида урилган 41 та гол билан якунлади.
Бу ҳақда Sporx нашри X ижтимоий тармоғида хабар берди.
Роналду 2025 йилнинг охирги учрашувини Саудия Арабистони чемпионатининг 12-турида “Ал-Иттифоқ” жамоасига қарши ўтказиб, ўз голи билан жамоасининг дурангига ҳисса қўшди.
Профессионал фаолиятидаги умумий голлари сонини 957 тага етказиб олган португалиялик юлдуз жорий мавсумда чемпионатда 13 та гол урган ҳолда жамоадоши Жоау Феликс билан бирга тўпурарлар пойгасида пешқадамлик қилмоқда.



Фикрлар