Музаффар Музаффаров: АГМК ОЧЛга чиқмоқчи

Ҳар икки жамоа ҳам ҳал қилувчи беллашувга тайёргарлик жараёнини давом эттирмоқда. АГМК жамоаси моҳир ярим ҳимоячиларидан бири Музаффар Музаффаров финал олдидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

"Ўзбекистон кубоги финали – жуда муҳим учрашув. Финалга чиқиш учун бир қатор жамоалар қаршилигини енггишга тўғри келди. Энди финалда ҳам ўз характеримизни намойиш этишимиз талаб этилади. Мен фаолиятим давомида илк марта финал ўйинида майдонга тушиш имкониятига эга бўляпман. Бундан жуда мамнунман. Бутун жамоамиз финал баҳсида чиройли ўйин намойиш этиб, Осиё Чемпионлар лигасида қатнашиш имкониятини қўлга киритишни мақсад қилмоқда. Майдонда ўз маҳоратимизни кўрсатиб, ишқибозларимизга чиройли ғалаба тақдим этишга уринамиз", - деди футболчи ўйин олдидан.  

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон кубоги-2018 финал учрашуви Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин 28 октябрь куни соат 15:00да бошланади.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!