Музаффар Музаффаров: Ҳар нарсани якуни бўлади, ғалабасиз серия ҳам якунига етди

23-тур доирасидаги "Олмалиқ" - "Нефтчи" баҳсида дубл қайд этиб, фарғоналикларга ғалаба келтирган Музаффар Музаффаров ўйиндан сўнг "Нефтчи" матбуот хизматига интервью бериб ўтди.

"Жуда хурсандман! Мавсумдаги энг яхши ўйин бўлди. Бунга шубҳа йўқ. Қачондир бу ёқимсиз серия тўхташи керак эди. Хар бир нарсани якуни бўлгани сингари бугун ҳам ғалабасиз серияни сўнгги куни экан. Ҳа, бугун мен дубл қайд этдим. Бироқ ғалабага барчамиз биргаликда эришдик.

Муваффақиятга ўз ҳиссамни қўшганимдан эса жуда мамнунман. "Нефтчи"га ғалаба келтирган голларимни жамоа мухлисларига бағишлашни истардим", - деди Музаффар Музаффаров

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!