"Наполи" Италия терма жамоаси форвардини ўз сафига қўшиб олмоқчи

  • 3 август, 2018, 11:11
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Италиянинг амалдаги вице-чемпиони ҳисобланган "Наполи" клуби "Торино" ҳужумчиси Андреа Белоттини ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Унга кўра неаполликлар 24 ёшли италиялик футболчини жорий ёзги трансферлар чоғидаёқ харид қилишмоқчи ва бунинг учун туринликларга 50 млн евро таклиф қилишмоқчи. Айтиш лозимки, футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пули 100 миллион еврони ташкил этади. Бироқ, томонлар бу борада 60 млн еврога ўзаро келишиб олишлари мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Белотти 2016/17 йилги мавсум А Сериянинг энг яхши тўпурарига айланган эди. Бироқ, ўтган мавсум у 32та ўйинда майдонга тушиб бор йўғи 10та гол уришга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!