"Наполи" Мертенсни сотмоқчи

Италиянинг "Наполи" клуби ўзининг ҳужумкор ярим ҳимоячиси Дрис Мертенсни трансферга қўйишни режалаштирмоқда.

Football Italia нашрининг маълум қилишича неаполликлар айни дамда 31 ёшли бельгиялик футболчининг трансфери борасида таклифларни кутмоқда. Улар Мертенсни ёзда сотиб юборишмоқчи.

Таъкидлаш керакки ҳозирча ушбу футболчига фақатгина Хитойнинг "Далянь Ифан" клуби жиддий таклиф билан мурожаат қилди холос.

Маълумот учун, Мертенс жорий мавсум “Наполи” сафида жами 28та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 11та гол ҳамда 7та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг неаполликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Трансфер нархи эса 30 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!