"Наполи" президенти яна бир клубни сотиб олмоқчи
"Наполи" клуби президенти Аурелио Де Лаурентис Хорватиянинг "Хайдук" клубини ҳам сотиб олмоқчи.
Эслатиб ўтамиз, Де Лаурентис “Наполи”ни 2004 йилда харид қилган эди. Ўшанда ушбу жамоа Италия С Сериясида иштирок этарди.
“Менга бор йўғи имконият беринглар...Мен ҳазиллашмаяпман. Мен музокаралар ўтказишга тайёрман. Фақат мухлислар билан эмас, раҳбарият билан, шаҳар ҳокимияти билан”, - дейди италиялик тадбиркор.
Фикрлар