
"Наполи" раҳбарлари Сарри билан келиша олмаяти
"Наполи" клуби бош мураббийи Маурицио Сарри жамоа билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда. Европанинг бир қанча жамоалари эса ушбу вазиятдан унумли фойдаланиб қолишмоқчи.
Premiumsport хабарига кўра, Сарри ҳозирга қадар янги шартнома борасида жамоа раҳбарияти билан бир қарорга келолмаяпти. Мутахассис жамоадан йилига 4 млн евролик маош сўрамоқда. Неапол клуби раҳбарияти эса унга 2,5 млн евро таклиф қилмоқда.
Қайд этиш жоиз, Саррининг ҳозирги маоши 1,5 млн еврони ташкил этади. "Тоттенхэм", "Челси" ва "Зенит" клублари вазиятдан фойдаланиб, уни жамоага таклиф қилишни режалаштирмоқда.
Фикрлар