"Наполи" хавбеки Европа грандларининг эътиборига тушди

"Реал", "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль" клублари "Наполи" ярим ҳимоячиси Пётр Зелинскининг хизматларига жиддий қизиқиш билдира бошлашди. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Унга кўра Европа грандлари 24 ёшли польшалик футболчини қишки трансферлар чоғида сотиб олишга уруниб кўришади.

Маълумот учун, Зелински жорий мавсум “Наполи” сафида жами 3та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2та гол ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!