"Наполи" ёзда А Сериянинг икки тўпурарини сотиб олишга ҳаракат қилиб кўради

"Наполи" клуби раҳбарияти мавсумлар оралиғида жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтиришни режалаштирмоқда.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра неаполликлар ёзда "Лацио" форварди Чиро Иммобиле ва "Торино" форварди Андреа Белоттиларни қўлга киритишга уруниб кўришади. Таъкидлаш керакки, “Наполи” мавсум якунлангач катта эҳтимол билан ўзининг бельгиялик ҳужумчиси Дрис Мертенсни Хитойга сотиб юборади.

Маълумот учун, 25 ёшли Белотти жорий мавсум “Торино” сафида жами 26та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 9та гол ёздириб қўйишга эришди. 28 ёшли Иммобиленинг ҳисобида эса 29та ўйиндан сўнг 15та гол мавжуд.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!