"Наполи"га "Тоттенхэм" дарвозабони керак

"Наполи" клуби жароҳат олган дарвозабони Алекс Мерет ўрнига муносиб номзод қидирмоқда.

Sportmediaset нашри тарқатган хабарга кўра "Тоттенхэм" посбони Мишель Ворма неаполликларнинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. “Наполи” шунингдек Симон Миньоле (“Ливерпуль”) ва Гильерме Очоа (“Стандард”) каби дарвозабонларни ҳам кўз остига олиб қўйган.

Эслатиб ўтамиз, “Наполи”нинг асосий посбони Пепе Рейна шартномаси тугагач “Милан”га кўчиб ўтган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!