"Насаф" - ярим финалда

Аввал хабар қилганимиздек, Тошкетда 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат вилоят терма жамоалари ўртасида Республика мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Бугун чорак финал иштирокчилари ўртасида баҳслар бўлиб ўтди.

Қашқадарё вилояти терма жамоаси номидан иштирок этаётган, мураббийлар Элдор Мойлиев ва Илёс Пардаев қўл остидаги 2002 йилда таваллуд топган "Насаф" тарбияланувчиларидан иборат жамоа, бугун чорак финал беллашувида майдонга тушди.

Қаршиликлар чорак финалгача, гуруҳ босқичида қуйидаги натижаларни қайд этишди.

Навоий – Қашқадарё 0:4

Голлар: Ҳусаин Норчаев, Миржалол Қосимов, Дилшод Бердиев ва Алибек Давронов.

Жиззах – Қашқадарё 2:2

Голлар: Алибек Давронов, Шахзод Хушвақтов.

Бухоро – Қашқадарё 0:2

Голлар: Дилшод Бердиев, Ҳусаин Норчаев.

Чорак финалда "Насаф" вакиллари наманганлик тенқурларига қарши майдонга тушишди ва 6:3 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувдаги жамоа голларини Ҳусаин Норчаев (4та), Миржалол Қосимов ва Дилшод Бердиев киритишди.

Ярим финалда қаршиликлар энди Бухоро-Самарқанд жуфтлиги ғолибига қарши майдонга тушади. Ярим финал учрашуви эртага бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!