“Насаф” 12 февралдан машғулотларни давом эттиради

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

 

Саудия Арабистонида Осиё чемпионлар лигаси саралаш учрашувини ўтказган "Насаф" клуби бугун Қарши шаҳрига қайтиб келди.

Жамоа футболчилари янги мавсум тайёргарликларини 12 феврал якшанба кунидан Қаршида давом эттиради. Энди "ажадарлар" бор эътиборини миллий чемпионат ва кубок баҳсларига қаратади.

“Насаф” бу йилги миллий чемпионатни сафарда “Қўқон-1912” жамоасига қарши учрашув билан бошлайди. Учрашув 4 март шанба кунига белгиланган. 9 март куни эса чемпионатнинг 2-тур доирасидаги учрашувни ўз майдонида “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!