Насри яна АПЛга қайтиши мумкин
"Манчестер Сити" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Самир Насри яна АПЛга қайтиши мумкин.
Берилган маълумотларга кўра 31 ёшли франциялик футболчининг хизматларига “Эвертон”дан жиддий қизиқишлар пайдо бўла бошлаган. Таъкидлаш керакки, Насри айни дамда эркин агент ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, Насрининг допинг дисквалификацияси жорий йилнинг 1 ноябрида ниҳоясига етади ва у шундан сўнг футбол билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Фикрлар